Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. У туркман шоири мероси шарқ шеърияти ва жаҳон адабиётини бойитганини таъкидлади. «Махтумқули ўзбек халқи учун ҳам ғоят ардоқли ва суюкли сиймо», — деди давлат раҳбари.
Президент амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди. У ерда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади. Шу ойда Ўзбекистонда ҳам шоир ва мутафаккирнинг юбилейи нишонланади.
Бу йил Ўзбекистонда туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги нишонланади. «Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир», — дейилади президент қарорида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг